Дэнни Роуз ўз хизматларини "Барселона"га таклиф қилди

"Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Дэнни Роуз "Барселона" сафига ўтмоқчи.

29 ёшли футболчи Лондон клубини тарк этади ва янги жамоа излаш билан овора. Diario Sport нашрининг маълумотига кўра, Роуз ўз хизматларини "Барселона" клубига таклиф қилган. Каталонияликлар Жорди Альба ўрнига номзод изламоқда.

"Барса" ушбу таклифни ўрганиб чиқди ва Роузни молиявий нуқтаи назардан сотиб олмасликка қарор қилди. Каталонияликлар футболчини арзонроққа сотиб олмоқчи ва келажакда у Альбага рақобат қилиши мумкин.

"ПСЖ" ва "Шальке" клублари Роуз билан қизиқмоқда. "Тоттенхэм" ўз ўйинчиси учун 20 млн евро сўрамоқда.

Ўқилган: 1206
Барселона Тоттенхэм Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича