Неймар: Месси – мен билан бирга ўйнаган футболчилар орасида энг зўри

"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймар бутун фаолиятида давомида учратган энг зўр футболчилар ҳақида гапириб ўтди.

"Месси – мен билан бирга ўйнаган футболчилар орасида энг зўри. Мен учун у дунёдаги – энг зўр футболчи. Бизнинг у билан ўйинимиз – жуда ҳам ажойиб эди. Месси билан бирга ўйнаш шараф ва лаззат бахш қилади. Бундан ташқари у менинг дўстим.

Серхио Рамос – унга қарши ўйин ўйнаган энг кучли футболчи деб ҳисоблайман, Виктор Вальдес эса мен билган дарвозабонлар ичидаги энг шижоатлисидир.

Винисиус – жуда ҳам ёш футболчи. Ўйлайманки, бир мунча муддатдан кейин у ажойиб футболчига айланади. У кучли футболчи бўлиб, "Олтин тўп" учун курашади ва истаган нарсага эришади", - дейди Неймар.

Ўқилган: 1198
Винисиус Жуниор Лионель Месси Неймар ПСЖ Серхио Рамос

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича