Зидан янги мавсум “Реал” ҳужумида кимлар ўйнашини ўзи учун белгилаб олди

“Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан янги мавсумда мадридликлар ҳужум чизиғида кимлар ҳаракат қилишига ойдинлик киритиб олди.

Marca нашрининг хабар қилишича, франциялик мутахассис 4-3-3 схемасидан фойдаланади ва ҳужум чизиғида Эден Азар, Винисиус Жуниор ва Карим Бенземаларни ўйнатади.

Шу билан бирга, бельгиялик футболчи чап қанотда ҳаракат қилади, бразилиялик форвард эса ўнг томонда ўйнайди, марказий ҳужум эса яна Бенземага ишониб топширилади. Манбада таъкидланишича, Лука Йович, Марко Асенсио, Гарет Бэйл ва Исколарда ўйин амалиёти кам бўлади.

Айни дамда “Қироллик клуби” Канадада йиғин ўтказмоқда ва халқаро мусобақа доирасида “Бавария” (21 июль), «Арсенал» (24 июль) ва «Атлетико» (27 июль) билан ўйин ўтказади.

Ўқилган: 4093
Винисиус Жуниор Зинедин Зидан Карим Бензема Реал Мадрид Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича