Маттейс де Лигт: Роналду, Буффон ва Кьеллинилардан кўп нарсаларни ўрганмоқчиман

"Ювентус" клубининг янги аъзоси Маттейс де Лигт туринликлар сафида 4-рақам остида тўп суради.

"Тўртинчи рақам – мен учун ўзи хос, ҳар доим шу рақам остида "Аякс" клубида ўйнаганман. "Юве"да ушбу рақам бўш экан, у ҳақида клуб тарихидан кўп нарсаларни эшитганман ("Ювентус" клубида 4-рақам остида Патрик Виейра, Беппе Фурино каби футболчилар тўп сурган).

Мен меросга мос бўлишим керак. Ушбу рақам остида ўйнаётганимдан фахрланишим керак ва умид қиламанки, кўп натижаларга эришамиз.

"Аякс" клубида жуда ҳам кўп ёш футболчи ва бир нечта тажрибали ўйинчилар бор эди, бироқ бу ерда ўйинчилар ҳам катта, ҳам анча тажрибали. Мен Буффон, Кьеллини ва Роналдуларда ўрганишим керак ва ўйинимни кучайтиришим шарт", - дейди де Лигт.

Жанлуиджи Буффон Жоржо Кьеллини Криштиану Роналду Маттейс де Лигт Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ибрагимович “Милан”га қайтади
09:52
Алексис Санчес терма жамоа сафида жароҳат олди
18:16
Де Росси А Серияда қолишни лозим топди
22:08
Ёш Тотти – “МЮ” нишонида
16:12