“Челси” ўртоқлик ўйинида япон клубига ютқазиб қўйди

“Челси” клуби ўртоқлик ўйинида “Кавасаки Фронтале” билан куч синашди. Йокогамадаги “Ниссан” стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Жамоалар ўйин охирларига қадар ҳисобни оча билишмади. Ўйин якунланиши арафасида “Кавасаки”нинг бразилиялик легионери Леандро Дамиау учрашув тақдирини ҳал қилган голга муаллиф бўлди.

Бу Фрэнк Лэмпард қўл остидаги “Челси” учун учинчи ўйин бўлди. Ундан аввал лондонликлар “Богемианс” билан дуранг ўйнаган (1:1) ва “Сент-Патрикс Атлетик”ни йирик ҳисобда мағлуб этишганди.

Ўртоқлик учрашуви

“Кавасаки Фронтале” – “Челси” 1:0 (0:0, 1:0)
Гол
: 1:0 – 86 Дамиау.

Ўртоқлик учрашувлари Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-23 Эрон билан ўйинни оқ рангли либосда ўтказади
21:11
Суперлига. Бугун Тошкентда марказий ўйин бўлиб ўтади
11:44
ОФКнинг футбол маъмурий тузилмалари фаолияти асослари бўйича илк дастури Тошкентда ташкил этилмоқда
23:24
«Футбол дўстлик учун». Бразилия миллий терма жамоасига «Тўққизта қадрият» Кубоги тақдим қилинди
19:59