Оби Микел терма жамоадаги фаолиятини якунлади

Ярим ҳимоячи Жон Оби Микел Нигерия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

"Миср жамоасига қарши ўйинда бошлаган эдим, энди эса миллий термадаги фаолиятимни якунламоқдаман. 2006 йили илк маротаба расмий мусобақада иштирок этганман. Африка Кубоги-2019 менинг сўнгги мусобақам бўлди. Менинг Нигерия термасидаги фаолиятимни U-17 жаҳон чемпионати таркибида бошлаганман.

Миллий терма жамоа менга имконият бериб, маҳорат мактабини ўтади ва ажойиб фаолиятим бўлишига сабаб бўлди. 32 ёшда кетиб, ёшлар учун имконият бериш керак. Ёшлар Африка Кубоги-2019 да бронза медалларини қўлга киритиб катта меҳнат қилишди", - дейди Микел.

Терма жамоа учун футболчи 89 та ўйин ўтказди ва 6 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Ўқилган: 1864
Африка футболи Жон Оби Микель Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича