"Динамо" Эргашев ва Абдураҳмоновнинг трансфер ҳуқуқини "Пахтакор"дан тўлиқ олди

Суперлиганинг барча клублари қаторида Самарқанднинг “Динамо” клуби ҳам иккинчи даврага қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Йил аввалида “Динамо” ПФК Тошкентнинг “Пахтакор” клубидан ижара асосида 23 ёшли дарвозабон Ботирали Эргашев ва 20 ёшли яримҳимоячи Шоҳруҳ Абдураҳмоновни таклиф этганди. Клуб раҳбарияти қарорига кўра, “Динамо” жамоаси “Пахтакор” клуби раҳбарияти билан ушбу икки футболчининг ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ “Динамо”га тегишли бўлиши учун музокара олиб борди ва якунда “Динамо” ПФК Ботирали Эргашев ва Шоҳруҳ Абдураҳмоновларнинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ қўлга киритди.

Ботирали Эргашев ва Шоҳруҳ Абдураҳмоновлар “Динамо” ПФК билан 2021 йилнинг июль ойигача, яъни яна икки йиллик шартнома имзолашди.

“Динамо” ПФК бундан буён жамоа келажаги сифатида кўрилаётган футболчилари билан узоқ муддатли шартномаларни имзолаш ва янгилаш ҳамда уларнинг трансфер ҳуқуқини тўла қўлга киритиш тизимини давом эттиради.

Динамо Самарқанд Пахтакор Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Миржалол Қосимов: "Қизилқум" қарши ҳужумлардан унумли фойдалана олди
21:17
"Пахтакор" - АГМК. Превью
03:50