Марио Балотелли жамоасиз қолиши мумкин

“Марсель” билан шартномаси якунланган ҳужумчи Марио Балотелли ўзига янги жамоа топа олмаяпти.

 

Сalciomercato нашри  тарқатган хабарга кўра, 29 ёшли ҳужумчига “Парма” ва “Фиорентина” клублари томонидан таклиф тушган. Бироқ томонлар футболчининг маоши борасида келиша олмаяпти.

 

Балотелли янги жамоаси сафида йилига 4 миллион евро маош олишни режалаштирмоқда. “Парма” ва “Фиорентина” клублари эса 2 миллион евродан кўп маош бера олмаслигини маълум қилган.

Ўқилган: 2387
Марио Балотелли Парма Фиорентина

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича