Фернандо Льоренте А Серияга қайтиши мумкин

“Тоттенхэм” собиқ ҳужумчиси Фернандо Льоренте фаолиятини яна Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

 

Таниқли журналист Жанлука Ди Марцио хабар тарқатишича, 34 ёшли ҳужумчи хизматига “Фиорентина” клуби қизиқиш билдирмоқда. Льоренте эркин агент сифатида “тақачилар”ни тарк этганидан сўнг, ўзига бошқа жамоа изламоқда.

 

Льоренте ўтган мавсумда “Тоттенхэм” либосида 35та учрашувда майдонга тушган ва 7 маротаба гол киритган эди. У илгари “Ювентус” клубида тўп сурган эди.  

Ўқилган: 1610
Трансферлар Фернандо Льоренте Фиорентина

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича