"Вест Хэм" энг қиммат харидини амалга оширди

Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ҳужумчиси Себастьен Алле "Вест Хэм" аъзосига айланди.

Лондонликлар трансферни тасдиқлашди ва ушбу келишув улар учун рекордга айланди.

Англия клуби 25 ёшли футболчи учун 50 млн фунт тўлагани ҳақида маълумотлар берилган эди. Алле "Вест Хэм" клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади ва томонлар келишувига кўра, ҳамкорлик яна бир йилга узайтирилиши мумкин. Ўйинчи йилига 7 млн евро маош олади.

Ўтган мавсум Алле "Айнтрахт" клубида 40 та ўйин ўтказган бўлиб, 20 та гол ва 13 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 1259
Айнтрахт Вест Хэм Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича