Элдор Шомуродов: Гуруҳда 1-ўринни эгаллаш учун ҳаракат қиламиз

Бугун Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда терма жамоамизга Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов қуръа натижалари хусусида ЎФА расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Гуруҳимиздан ўрин олган терма жамоалар орасида кучсизлари йўқ, деб  ўйлайман. Ҳамма ўз олдига қўйилган мақсадга эришиш учун ҳаракат қилади. Барча ўз мамлакати шаъни учун ўйнайди. Бу эса ўйинлар осон ўтмаслигини англатади. Лекин барчаси ўзимизга боғлиқ, деб ҳисоблайман. Чунки агар ҳар бир ўйинга жиддий ҳозирлик олиб борсак ва майдонга ҳар гал яхши руҳий тайёргарлик билан тушсак, ҳар қандай рақибни мағлуб этишга кучимиз етади, деб ўйлайман. Насиб этса, ушбу саралаш босқичи якунида гуруҳда 1-ўринни олишга ҳаракат қиламиз, - деди маҳоратли ҳужумчи. 

ЖЧ-2022 саралаши Ўзбекистон миллий терма жамоаси Элдор Шомуродов
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Легионерларимиз. Рашидов жамоаси Португалия юқори лигасини тарк этди
08:01
Легионерларимиз. Шукуровнинг жамоасидан навбатдаги ғалаба
16:21
Шомуродов Россия чемпионатининг 4 та ўйинида 3 та гол урди. Бу ўтган мавсумдагидан анча яхши
04:19
Легионерларимиз. Санжар Шоаҳмедов жамоаси Малайзия кубогини тарк этди
13:01