ЖЧ-2022 саралашига қуръа ташланди!

Куала Лумпурда ЖЧ-2022 ва Осиё Кубоги-2023 мусобақасининг иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бошланди. Ушбу саҳифа орқали маросимни ёритиб борамиз.

Қуръа натижалари:

А гуруҳи. Хитой, Сурия, Филиппин, Мальдив ороллари, Гуам.

В гуруҳи. Австралия, Иордания, Хитой Тайпеи, Қувайт, Непал.

С гуруҳи. Эрон, Ироқ, Баҳрайн, Гонконг, Камбоджа.

D гуруҳи. Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Фаластин, Яман, Сингапур.

E гуруҳи. Қатар, Уммон, Ҳиндистон, Афғонистон, Бангладеш.

F гуруҳи. Япония, Қирғизистон, Тожикистон, Мьянма, Мўғулистон.

G гуруҳи. БАА, Вьетнам, Таиланд, Малайзия, Индонезия.

Н гуруҳи. Жанубий Корея, Ливан, КХДР, Туркманистон, Шри-Ланка.



Саралаш баҳслари якунида гуруҳда 1-ўринни банд этадиган 8 та терма жамоа ва 2-ўрин соҳиблари ичидаги энг яхши натижага эга яна 4 та терма жамоа Осиё кубоги-2023 финал босқичига йўл олиш билан биргаликда Жаҳон чемпионати-2022 саралашининг ҳам якуний ҳал қилувчи босқичи йўлланмасини расмийлаштиради.

ЖЧ-2022 саралаши Қуръа
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Хотира қанотлари" турнирида финалчилар маълум бўлди
07:55
КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30