Бугун ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичига қуръа ташланади

Бугун бутун Осиё қитъаси диққат-эътибори Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳига қаратилади.

У ерда Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари саралаш баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Жами 40 та юрт терма жамоалари саралашдаги ўз рақиблари номини билиб олади. Биринчи саралаш босқичида зафар қучган 6 та терма жамоа ушбу иккинчи босқичга автоматик тарзда йўл олган 34 та юрт термалари билан биргаликда жами 5 та саватга ажратиб чиқилган. Натижада ҳар бир гуруҳда 5 тадан иштирокчи бўлади ва гуруҳлар сони 8 тани ташкил этади.

Саралаш баҳслари якунида гуруҳда 1-ўринни банд этадиган 8 та терма жамоа ва 2-ўрин соҳиблари ичидаги энг яхши натижага эга яна 4 та терма жамоа Осиё кубоги-2023 финал босқичига йўл олиш билан биргаликда Жаҳон чемпионати-2022 саралашининг ҳам якуний ҳал қилувчи босқичи йўлланмасини расмийлаштиради.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-саватдан ўрин олган.

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.

Мазкур маросимни "FUTBOL TV" телеканали олиб кўрсатишни режа қилган.

ЖЧ-2022 саралаши
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ал-Ғарафа” клуби “Реал Сосьедад” ҳимоячисини сотиб олди
22:39
Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа ОФК президентлигига қайта сайланди
11:18
"Фулхэм" собиқ устози Қатарда иш бошлади
16:35
Яя Туре Хитой клубига кўчиб ўтиши мумкин
14:06