“Айнтрахт” ҳужумчиси АПЛга йўл олади

“Айнтрахт” клуби ҳужумчиси Себастьен Аллер фаолиятини “Вест Хэм”да давом эттиради.

Немис клуби 25 ёшли футболчининг трансфер қилинганини тасдиқлади.

Яқин вақт ичида франциялик футболчи “Вест Хэм” учун тиббий кўрикдан ўтади ва жамоа билан шартнома имзолайди.

Аввалроқ трансфер 40 млн еврога баҳолангани ва футболчи лондонликлар билан 4 йиллик битм имзолаши хабар қилинганди.

Ўқилган: 1024
Айнтрахт Вест Хэм Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича