“МЮ” ярим ҳимоячиси Туркияга йўл олиши мумкин

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Фред фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Fotomac нашрининг хабар қилишича, 26 ёшли футболчига “Галатасарай”дан таклиф бор. Турк клуби бу борада манкунианлар билан боғланган.

Таъкидланишича, “МЮ” бразилиялик футболчини йилига 2 млн евро эвазига ижарага беришга тайёр.

Ўқилган: 1388
Галатасарой Манчестер Юнайтед Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича