Шаҳобиддин Зоиров, Иқболжон Холдаров ва яна 12 нафар боксчимиз Таиланддаги халқаро мусобақада иштирок этишади

20-27 июль кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Жаҳоннинг етакчи мамлакатларидан ташриф буюрадиган чарм қўлқоп усталари қатори Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ушбу турнирда деярли асосий таркиб билан иштирок этади.

Регламентга кўра, унда эркаклар ўртасида 8 та, аёллар ўртасида 6 та вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилади. Таъкидлаш жоиз, мусобақада эски вазн тоифалари амал қилади. Унда 14 нафар боксчимиз иштирок этиши белгилаб қўйилган. Терма жамоамиз таркиби билан танишинг:

Эркаклар:

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-56 кг: Абдумалик Халаков
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-64 кг: Шукуржон Раҳимов
-69 кг: Иқболжон Холдаров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов

Аёллар:

-48 кг: Гуласал Султоналиева
-51 кг: Ситора Шодгарова
-57 кг: Маҳлиё Ҳабибуллаева
-60 кг: Ёдгорой Мирзаева
-69 кг: Мафтунахон Мейлиева
-75 кг: Мавлуда Мавлонова

Ҳамюртларимиз 17 июль куни Таиланд сафарига жўнаб кетишади.

UFF.uz Спорт Бокс
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ёш боксчиларимиз Осиё чемпионатида 14 та медаль қўлга киритишди
03:35
Оғир атлетикачимиз Беларусдаги мусобақада совриндор бўлди
13:18
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Кубага йўл олди
14:42
Бокс. Исроил Мадримовдан яна бир супер ғалаба
10:54