Ҳеч кимга сир эмаски, португал клублари халқаро турнирларда таърифлашга арзигулик натижалар қайд этмай қўйганига анча бўлди. Ўз даврида жаҳон футболининг энг кучли клубига айланган «Порту» ва «Бенфика» Европа грандларига қаршилик кўрсатолмайдиган даражада ўртамиёна клубга айланиб қолди.
 
 Аммо улар ишида мақташга арзигулик бир жиҳат бор: гранд клубларни доимий равишда юлдузлар билан таъминлаб туришади. Жорий трансфер ойнасида Мадриднинг «Атлетико»си «Бенфика»дан Жоау Фелиш аталмиш ёш иқтидорни 120 миллион евро(!) эвазига харид қилгач, мазкур клуб охирги 10 йилликда кимлар учун трамплин вазифасини ўтаб бергани ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. Улардан иборат рамзий жамоа билан тарнишинг.
 
Дарвозабон: Ян Облак. (Клуб жаҳон футболига тақдим этган дарвозабонлардан яна бири Эдерсон Мораесдир)
 
 
Словен футболи ҳақида гап кетар экан, кўпчиликнинг тасаввурида биринчи бўлиб дарвозабонлар намоён бўлса керак. Ҳа, охирги пайтларда мазкур диёр футболи фақат дарвозабонлари билангина мақтана олади. Дастлаб, Самир Ҳанданович А сериянинг энг яхши дарвозабонларидан бирига айланганди. Бугунги кунда эса унинг издоши Ян Облак жаҳоннинг энг  кучли дарвозабонларидан бири сифатида эътироф этилади. Облак словен клубларида тарбияланди ва 16 ёшида «Олимпия»(Любляна) жамоасининг асосий дарвозабонига айланди. 17 ёшида «Бенфика» таркибига қўшилди. 2014 йилда ундаги иқтидорни англаган «матрасчилар» устози Диего Симёне Облакни ўз жамоаси сафига қўшиб олди. Орадан икки йил ўтгач Облак жаҳоннинг энг кучли дарвозамонларидан бирига айланди. Ҳозир у 26 ёшда.
 
Ҳимоячилар: Нелсон Семеду. (Ушбу позицияга номзодлардан яна бири Жоау Канселудир)
 
 
Семеду «Бенфика» сафига 2012 йил 19 ёшида қўшилди. 2015 йилдан асосий жамоа сафида ҳаракатлана бошлаган Нелсон 2017 йил «Барселона» таркибига қўшилди.
 
Давид Луиз.
 
 
2007/11 йилларда «лиссабонликлар» таркибида ўйнаган футболчи 24 ёшида Лондон «аристократлар»И сафига қўшилди ва бир йилдан кейин Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлди.
 
Виктор Линделёф.
 
 
 
 
Швециялик ҳимоячи 2013/17 йилларда мазкур клубдаги фаолияти давомида Жозе Моуринёнинг назарига тушди ва «манкуниан»га айланди.
 
Фабио Коэнтрау.
 
 
2007/11 йилларда мазкур клуб либосида майдонга тушган Фабио ҳам Жозе Моуринёнинг назарига тушган ва «Мадритист»га айланганди. «Қаймоқранглилар» футболчи учун 30 миллион евро сарфлаганди.
 
Ярим ҳимоячилар: Неманья Матич.
 
 
Сербиялик футболчи ҳам Жозе сабаб клубни тарк этган. 2011/14 йилларда «Бенфика»да ўйнаган Матич «Челси» футболчисига айланганди.
 
Сантос до Насименто «Рамирес».
 
Бразилиялик футболчи 2009/10 йилларда ушбу жамоа сафида тўп суриб, кейинг йил «аристократ»га айланганди.
 
Ренату Саншеш.
 
 
Ренату 2015-2016 йилларда дебют мавсумини ўтказди. Фернанду Сантуш уни Евро 2016га олиб борди. Чемпионатдаги ажойиб ўйинидан кейин 19 ёшида «Бавария» футболчисига айланди.
 
Ҳужумчилар. Ди Мария. Давомини ўқиш