"Аякс" директори де Лигтнинг "Ювентус"га трансфери ҳақида маълумот берди

"Аякс" клуби директори Марк Овермарс жамоа ҳимоячиси Маттейс Де Лигтнинг "Ювентус"га трансфери ҳақида гапириб ўтди.

"Якун яқин. Гап банк томонидан бериладиган кафолат ҳақида кетмоқда, чунки "Аякс" клуби бундай саволларда жуда ҳам эҳтиёткор.

Умид қиламанки, буларнинг барчаси тез содир бўлади ва улар уддалашади", - дейди Овермарс.

Аввалги маълумотларга кўра, клублар трансфернинг барча шартлари бўйича келишиб олган, туринликлар 19 ёшли ўйинчи учун 70 млн евро ва бонуслар тақдим этган. Футболчининг шартномасида эса 150 млн евро миқдоридаги товон пули банди киритилган.

Аякс Маттейс де Лигт Трансферлар Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Милан"да спорт директори ҳам ўз лавозимини бўшатди
03:24
“Милан” Доннаруммани сотишга мажбур бўлиши мумкин
12:06
"Милан" клуби "Арсенал" футболчисини сотиб олмоқчи
09:29
"Интер" ҳимоячиси Хитойдан таклиф олди
08:06