“Ливерпуль” билан шартномаси якунланиб эркин агентга айланган ҳужумчи Даниэль Старриж фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, Старриж хизматига “Болонья” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Италияликлар Старриж борасида унинг агенти билан аллақачон музокараларни бошлаган.
Бироқ “Болонья” клуби ҳужумчига “Ливерпуль”дагига қараганда камроқ маош таклиф қилмоқда.