“Ювентус” дарвозабони Португалия чемпионатига йўл олишга яқин турибди

“Ювентус”нинг учинчи рақамли дарвозабонига айланган Маттиа Перин “Бенфика”га ўтиши кутилмоқда.

 

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли италиялик кипернинг вакиллари “Бенфика” билан келишувни расман якунлашга яқин турибди. “Буртутлар” Перин трансферига 10 миллион евро тўлашади.

 

Кипернинг “Ювентус” билан шартномаси муддати 2022 йилнинг ёзига қадар мўжалланган. Бироқ Жанлуиджи Буффоннинг ортга қайттиши натижасида у клубнинг учинчи рақамли дарвозабонига айланган.

 

Маълумот учун, Периннинг “Бенфика”га кўчиб ўтадиган бўлса, йилига 2,5 миллион евро маош олади.

 

Ўқилган: 2244
Бенфика Маттиа Перин Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича