“Реал Сосьедад” Гризманнинг трансферидан қанча пул ишлаб олгани маълум бўлди

Франциялик ҳужумчи Антуан Гризманннинг “Барселона”га кўчиб ўтиши “Реал Сосьедад” клубига ҳам фойда келтирди.

 

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, “Атлетико” 2014 йилда Гризманни “Реал Сосьедад”дан сотиб олиш вақтида унинг бўлажак шартномасидан 20% улуш олиши кўзда тутилган эди.

 

Мазкур келишувга кўра, басклар Гризманн трансферидан 24 миллион евро ишлаб олади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда франциялик ҳужумчи трансферига “Атлетико” клуби 30 миллион евро сарфлаган. “Барселона” эса 120 миллион евро эвазига уни “Атлетико”дан сотиб олди.

Ўқилган: 2026
Антуан Гризманн Атлетико М Испания чемпионати Реал Сосьедад

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича