“Порту” ҳужумчиси “Вест Хэм”га 30 миллион еврога сотишга рози

“Вест Хэм” клуби ҳужумчи Марко Арнаутовичга ўринбосар қидиришда давом этмоқда, дея хабар беради Sky Sports нашри.

 

Лондонликлар “Порту” ҳужумчиси Марега борасида музокараларга киришган. Ўз навбатида португалияликлар ҳам Марегани сотиб юборишга қарши эмас. Бунинг учун “Вест Хэм” клуби “Порту” сўраётган 30 миллион еврони ўтказиб беришса бўлгани.

 

Аввалроқ “Вест Хэм” Макси Гомес ва Себастьян Аллени нишонга олган эди.

 

Ўқилган: 2011
Вест Хэм Марега Порту Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича