МЮ “ўлжаси”га айланган ҳужумчи “Борнмут” билан шартномасини узайтирди

“Борнмут” ҳужумчиси Каллум Уилсон жамоа билан шартномасининг муддатини узайтирмоқчи.

 

Клуб расмий сайти хабар тарқатишича, Уилсон жамоа билан 4 йиллик шартнома имзолади. Шунингдек, ҳужумчининг маоши ҳам оширилган. Каллум ўтган мавсумда “Борнмут” сафида энг яхши тўпурарга айланган эди.

 

Шундан сўнг “Манчестер Юнайтед” жамоаси Каллум хизматига жиддий қизиқиш билдираётганди. “Қизил иблислар” бир неча маротаба ҳужумчи борасида таклифлар билан чиққан эди. Бироқ “Борнмут” ушбу таклифларни рад қилганди.

Ўқилган: 2006
Англия чемпионати Борнмут Каллум Уилсон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича