"Андижон" эртадан Тошкентда йиғилади

Биринчи даврадан қисқа муддатли танаффусга йўл олган Александр Хомяков бошчилигидаги "Андижон" жамоаси эртага, яъни 14 июль куни Тошкент шаҳрида жамланади ва 15 июль куни тиббий-кўриқдан ўтгач, 16 июльдан Янгиер шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини бошлайди.

 

Бир ҳафта мобайнида иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирган "бургутлар" 23 июль куни Андижон шаҳрига қайтишади ва "Бухоро" жамоасига қарши бўладиган ўйинга тайёргарликни давом эттиришади.

 

Ўқув-йиғин машғулотларида давомида бир қатор янги футболчилар кўздан кечирилади ва ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишади.

 

Спарринг-рақиблар ва янги келиши кутилаётган футболчилар ҳақида албатта хабар берамиз.

Андижон Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Миржалол Қосимов: "Қизилқум" қарши ҳужумлардан унумли фойдалана олди
21:17
"Пахтакор" - АГМК. Превью
03:50