"Арсенал" ҳимоячиси Францияга йўл олиши мумкин

"Арсенал" сардори Лоран Косельни фаолиятини Франциянинг "Ренн" клубида давом эттириши мумкин.

 

Standard Evening нашри тарқатган хабарга кўра, 33 ёшли Косельни "Ренн" билан аллақачон музокараларга киришган ва томонлар деярли келишувга эришганлиги таъкидланмоқда.

 

Лоран Косельнига "Ренн"дан ташқари "Бордо" ва "Лион" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

 

Маълумот ўрнида, ҳимоячининг шартномаси муддати 2020 йилнинг ёзига қадар мўжалланган. Футболчи 2010 йилдан буён "Арсенал"да либосида тўп суриб келмоқда. 

Ўқилган: 1693
Арсенал Лоран Косьелни Ренн Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича