"Ювентус" клуби "Женоа" ҳимоячиси Кристиан Ромеронинг трансферини эълон қилди.
21 ёшли аргентиналик футболчи клуб билан 2023/24 мавсумгача шартнома имзолади. Туринликлар футболчини 26 млн евро эвазига сотиб олди ва бу маблағ 3 йил давомида тўлаб борилади.
Шу билан бирга клублар Ромеронинг "Женоа" клубида 2020 йилгача текинга ижарада қолиши бўйича ҳам келишиб олди. Ромеро "Женоа" клубига 2018 йили ўтган эди. Ўтган мавсум футболчи А Серияда 27 ўйин ўтказди ва уларда 2 та гол, 3 та голли узатмани амалга оширган.
"Ювентус" 26 млнга футболчи сотиб олди ва "Женоа"да қолдирди
Ўқилган: 2182