ОАВ: "Ювентус" клуби "Аякс" билан Де Лигтнинг трансфери бўйича келишиб олди

"Аякс" клуби ҳимоячиси Маттейс де Лигт "Ювентус" сафига қўшилиш учун яқин турибди.

De Telegraaf нашрининг маълумотига кўра, бугун томонлар трансфер бўйича келишувга эришишди ва унинг нархи бонусларсиз 70 млн еврони ташкил қилади.

"Аякс" клуби 19 ёшли голландиялик футболчисига жамоанинг Австриядаги йиғинига келмаслиги учун рухсат берган.

Бундан олдин Де Лигтнинг агенти Мино Райола мижозининг "Ювентус" клуби билан шахсий шартнома борасида келишиб олгани ҳақида айтган эди. Футболчи билан "ПСЖ" ва "Барселона" клублари ҳам қизиқмоқда.

Ўқилган: 1479
Аякс Маттейс де Лигт Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича