Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3 та учрашув ўтказади

Жорий йилнинг ноябрь ойида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади. Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси пойтахтимизда йиғин бошлаганидан хабарингиз бор.

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 8-18 июль кунлари оралиғида Тошкентда йиғин ташкил этмоқда. Бош мураббий терма жамоа ўзагини шакллантириш ва терма жамоага номзод футболчилар ҳаракатларини кўздан кечириш мақсадида ушбу йиғинга жами 30 нафар футболчи жалб этган. Йиғин мобайнида 3 та назорат учрашуви ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Дастлабки учрашув бугун “Металлург U-21” жамоасига қарши ўтказилади. Ўйин “Бунёдкор” академияси майдонида ташкил этилади. Иккинчи ўйинда эса терма жамоамизга Тожикистоннинг “Ҳўжанд” клуби рақиблик қилади. Мазкур баҳс 15 июль куни Бекободда  бўлиб ўтади. Йиғин доирасидаги охирги учрашув эса 17 июль санасида ТТЙМИ стадионида “Локомотив” билан ташкил этилади.

Таъкидлаш жоиз, мазкур ўқув-машғулот йиғини 18 июль санасига қадар давом этади.

Ўзбекистон U-18 термаси Ўртоқлик учрашувлари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
Ўзбекистон ва Фаластин терма жамоаларинг 18 ноябрь кунги тадбирлар режаси
18:49
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Фаластинга қарши ўйин олдидан йиғинга чақирилган таркиби
15:20
Вадим Абрамов: Саудия Арабистонидан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботламоқчимиз
19:38