Златко Далич: Ортга қайтиш имкони бўлса, ЖЧ-2018 финалидан олдин ҳакамни алмаштирган бўлардим

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич ЖЧ-2018 финалидан ўрин олган “Франция”га қарши баҳсни (2:4) ёдга олди.

– Агар ортга қайтиш имкони бўлганида финалдан олдин нимани ўзгартирган бўлардингиз?

– Фақат ҳакамни.

– Фикрингизча, Нестор Питана финални бузиб қўйдими?

– Мен бундай дея олмайман. Жуда кўплаб қийин вазиятлар бўлди. Бироқ Франция биринчи голини урган пайтда жарима зарбаси йўқ эди.  Франция иккинчи голни урган вазиятда эса пенальти ҳам йўқ эди.

Агар ишончинг комил бўлмаса, у ҳолда пенальти қўймаслик керак. Бу шаҳрингдаги чемпионат эмас, балки мундиал финали! Сен эса видеотакрорни кўрасан, турасан, ўйлайсан – ҳа ёки йўқ, ҳа ёки йўқ. Кейин дарҳол буриласан ва нуқтани кўрсатасан.

Бу икки қарор ўйин боришига таъсир қилди, қайтиш учун бизда куч қолмаган эди. Бир мусобақадаги энг яхши таймни ўтказдик, бироқ танаффусга 1:2 ҳисобида чиқиб кетдик... Бироқ, Франция барибир жаҳон чемпиони деган номга лойиқ” – дейди Далич.

Ўқилган: 1429
ЖЧ-2018 Златко Далич Хорватия термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича