ЎФА раҳбарияти “Миллий” стадион чими ҳолатини кўздан кечирди

Ўзбекистоннинг бош аренаси саналувчи “Миллий” стадион майдони масаласи анча вақтдан буён ечим топмай келаётгани барчага маълум. Илгари “Бунёдкор” стадиони дея номланган мазкур муҳташам ўйингоҳ майсасининг талабга жавоб берадиган ҳолатга келмаётгани футбол мухлислари ва мутахассисларини бирдек ташвишга солмоқда.

Стадион чими ҳолатини кўздан кечириш, мавжуд муаммо ва камчиликлар нималардан иборат эканини билиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти “Миллий” стадионга ташриф буюрди ҳамда чимни янгилаш билан шуғулланаётган Туркиянинг "Iren"компанияси вакиллари билан учрашди. Учрашув чоғида Равшан Эрматов стадион майсаси янгиланган бўлса-да нима учун ҳамон яхши ҳолатга келмаётгани ва мазкур муаммони бартараф этиш учун қандай чоралар кўрилиши лозим экани борасида турк мутахассислари фикри билан қизиқди.

Учрашув давомида чимни бизнинг иқлимимизга тўлиқ мослашиши ҳамда халқаро стандартларга доимий тарзда жавоб берадиган бўлиши учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама этилди.

ЎФА фаолиятига доир
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор": Кун тарихи - 9 октябрь
06:38
"Қизилқум" - "Металлург". Асосий таркиблар маълум!
16:22
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
17 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтказилган мусобақа якунланди
20:21