Италия ўз майдонида Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Европа чемпионати-2020 саралаш босқич 2-турида Италия терма жамоаси Лихтенштейн футболчиларини қабул қилди ва жавобсиз 6 та тўп киритишди.

Италия терма жамоаси сафида биттадан голларни Стефано Сенси, Марко Вератти, Мойз Кин, Леонардо Паволетти киритишди. Фабио Квальярелла эса пенальтидан икки маротаба аниқ фойдаланиб дубль қайд этиб қўйди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Лихтенштейн ҳимоячиси Даниэль Кауфман қизил карточка олиб майдондан четлатилди.

Евро-2020 Саралаш босқичи 2-тур
Италия – Лихтенштейн 6:0 (4:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 17 Сенси, 2:0 – 32 Верратти, 3:0 – 35, пенальти Куальярелла, 4:0 – 45, пенальти Куальярелла, 5:0 – 69 Кин, 6:0 – 76 Паволетти.
Италия – Сиригу, Романьоли, Бонуччи (Иццо, 79), Манчини, Жоржиньо (Дзаньоло, 57), Спинаццола, Верратти, Сенси, Политано, Кин, Куальярелла (Паволетти, 72).
Лихтенштейн – Бюхель, Кауфманн, Геппель, Хофер, Вольфингер, Визер, Польверино, Зеле (Малин, 46), Саланович (Бюхель, 82), Хаслер, Кюне (Майер, 68).
Огоҳлантиришлар: Хаслер (34), Иццо (90).
Четлатиш: Кауфманн (45).

Евро-2020 саралаши
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020 саралаши. Бугун 3-тур старт олади
14:38
Черногория – Англия ва бошқа ўйинлар бошланғич таркиблари
23:48
Евро-2020 саралаши. Бугунги ўйинлар анонси
08:54
Швеция ва Ирландияда ғалаба ва бошқа натижалар
00:02