“ПСЖ” Неймарга ўринбосар топиб қўйди

“Лилль” клуби ҳужумчиси Николя Пепе фаолиятини “ПСЖ”да давом эттириши мумкин.

France Football нашрининг хабар қилишича, парижликлар клубига Леонардо спорт директори бўлгач, жамоа 24 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда. “ПСЖ” Пепени жамоани тарк этиши мумкин бўлган Неймар ва Эдинсон Каванига ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Ивуарлик футболчи ортда қолган мавсумда Франция чемпионатининг 37 ўйинида қатнашиб, 22та гол билан тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Ўқилган: 3615
Лилль ПСЖ Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича