Парагвай терма жамоасининг собиқ дарвозабони Хосе Луис Чилаверт КОНМЕБОЛ'ни коррупцияда айблаган Аргентина сардори Лионель Мессини қўллаб-қувватлади.
“Ҳеч қандай шубҳасиз айтишим мумкин, бу Америка Кубоги Бразилияни чемпион қилиш учун тайёрланди. КОНМЕБОЛ футболни ўлдирмоқда.
Нимага улар Мессини жазолашмоқчи, ахир биз демократик дунёда яшамаяпмизми? Ўйинчилар бирлашишлари ва КОНМЕБОЛ'ни бойкот қилишлари керак” – дейди Чилаверт.
“Футболчилар КОНМЕБОЛ'га бойкот эълон қилишлари керак”. Афсонавий дарвозабон Мессини қўллаб-қувватлади
Ўқилган: 3477