“Реал” футболчисини “Расинг”га ижарага беради

“Реал” клуби дарвозабони Люка Зидан кейинги мавсумни Испания иккинчи дивизионида ўтказади.

21 ёшли француз “Расинг” жамоасида ижара асосида тўп суради. Сантандерликлар ўтган мавсум учинчи дивизиондан кўтарилишди ва янги мавсумда Ла Лигага чиқишни мўлжал қилишган.

Зиданнинг ўзи етарли ўйин амалиётига эга бўлиш учун ижарага кетишни истаган.

Ўз навбатида унинг отаси Зинедин Зидан ўғлига “Расинг” вариантини танлашни маслаҳат берган. “Реал” бош мураббийи яқинда таътилни Сантандерда ўтказганди.

Кичик Зиданнинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган, бироқ бу келишув узайтирилиши мумкин.

Реал Мадрид Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Эспаньол” ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди
10:52
“Атлетико” Гризманни жазога тортмоқчи
16:23
Вальверде: Биз совринга яқин келдик холос, ҳали уни қўлга киритмадик
09:06
Мартинес “Барселона”га ўтиши борасидаги хабарларга изоҳ берди
21:16