Goal: Магуайр “Манчестер Юнайтед”га ўтишга тайёр

“Лестер” клуби ҳимоячиси Харри Магуайр “Манчестер Юнайтед”га ўтишга тайёр.

Goal нашрининг хабар қилишича, 26 ёшли футболчи “МЮ” томонидан қизиқиш бўлаётганидан мамнун ва манкунианлар сафига қўшилишга тайёр.

Аввалроқ “Лестер” клуби “Манчестер Юнайтед”нинг 70 миллион фунтлик таклифини рад этгани ва етакчиси учун 80 млн сўраётгани хабар қилинган эди. Футболчига шунингдек, “Манчестер Сити”дан ҳам қизиқиш бор.

Магуайр “Лестер”га 2017 йилда келган, унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Гарри Магуайр Лестер Манчестер Юнайтед
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Тоттенхэм" Эриксон трансфери учун қанча олиши маълум бўлди. Ўйинчи Миланга учиб кетди
20:31
Янг "Интер" билан бир йиллик шартнома борасида келишиб олди
13:01
Marca: "Тоттенхэм" "Реал"га Эриксонни сотиб олишни таклиф қилди, бироқ...
07:51
Sport: “Барселона” ҳали Гризманн учун 120 млн евро тўламади
10:53