Неймар "Барса"га трансфери олға силжимаётганидан ҳавотирда

Неймар "ПСЖ" клубини тарк этмоқчи ва "Барселона" сафига қайтишни истамоқда.

27 ёшли бразилиялик футболчи Париж клубидан кетишга жиддий равишда бел боғлаган.

Бироқ сўнгги кунларда Неймар унинг "ПСЖ" клубидан "Барселона" жамоасига трансфери олға силжимаётганидан ҳавотирда, деб маълумот бермоқда Diario Sport нашри.

Футболчи "ПСЖ" клубидаги барча шерикларига мавсум олди тайёргарликка қайтмоқчи эмаслигини билдирган.

Шу билан бирга Неймар "Барселона" клуби сўнгги кунларда унинг қайтиши бўйича кўпроқ ишни амалга ошириши мумкин деб ҳисобламоқда. Жумладан Неймар "Барселона" клуби президенти Жозеп Бартомеунинг трансфер юзасидан музокаралар олиб борилган деб таъкидлаганидан норози бўлмоқда.

Барселона Неймар ПСЖ Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Чичарито Ла лигага қайтди
08:00
"Валенсия" – "Леганес": Таркиблар!
18:59
Диего Форлан "Атлетико" клубининг "Барса" ва "Реал"дан қандай устунлиги борлигини айтиб ўтди
12:59
“Атлетико” клуби “Бенфика”нинг яна бир ҳужумчисини сотиб олди
10:08