Тиаго Силва ҳам Мессига жавоб қайтарди

Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Тиаго Силва Аргентина сардори Лионель Мессининг фикрларига муносабат билдирди.

“Бу ерда нимагадир шарҳ бериш қийин. Баъзида мағлубиятдан сўнг биз бошқаларни айблашга уринамиз.

Ачинарли. 1:6 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин [ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Барса” – “ПСЖ” ўйини] ҳакамнинг хунук ҳаракатларидан кейин биз ҳеч нарса демаган эдик.

Тарихни ҳурмат қилиш керак. Бразилияда бешта юлдуз бор [ЖЧдаги бешта ғалаба] ва уларнинг ҳеч бири ўғирланмади”, – дейди Силва.

Месси: Коррупция ва ҳакамлар финалга чиқишимизга йўл қўйишмади. Буларнинг барчаси Бразилия учун ташкил қилинган

Ўқилган: 2440
Америка Кубоги Бразилия терма жамоаси Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича