“Реал” Зидан билан хайрлашишга тайёр

“Реал” клуби дарвозабони Люка Зидан ёзги трансфер мавсумида мадридликлар сафини тарк этадиган кўринади. Жамоа 21 ёшли футболчини ижарага бериб юборишга тайёр.

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ўғлига иккита испан клубидан қизиқиш бор. Улардан бири иккинчи дивизионда қатнашувчи “Фуэнлабрада” клуби.

Зидан кетганидан кейин “Реал”да учта дарвозабон қолади, ўз навбатида клуб Кейлор Навасни ҳам сотиб юбормоқчи. Шундай бўлган тақдирда, Тибо Куртуа асосий дарвозабонга айланади, Андрей Лунин эса захира кипери бўлади.

Реал Мадрид Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Барселона” 11 йил деганда илк бор Ла Лигани мағлубият билан бошлади
10:45
Чичарито Ла лигага қайтди
08:00
“Жирона” Ла Лигани тарк этди
15:05
"Реал" Браим Диасни бир ойга йўқотди
01:15