Маркиньос Мессига: Ютқазишни билиш керак!

Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Маркиньос Аргентина сардори Лионель Мессининг фикрларига жавоб қайтарди.

“Мессининг гаплари жаҳлни чиқаради. Унга барча футболчилар ҳавас қилишади, У билан бирга ўйнаётганлар ҳам, қаршилар ҳам. Бироқ, менга унинг гаплари ёқмади, худди бошқа жамоадошларим каби.

Ҳакамлар “Барселона” ва Аргентина фойдасига адашишганда ундан коррупция ҳақидаги сўзларни эшитмаганман. Ютқазишни билиш керак!”, – дейди Маркиньос.

Ўқилган: 1893
Америка Кубоги Аргентина термаси Бразилия терма жамоаси Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича