ОЧЛ. "Пахтакор" мухлис тўплашда минтақада учинчи, Осиёда эса бешинчи ўринда

Мавсумнинг ортда қолган биринчи қисмида "Пахтакор" стадионига мухлислар ташрифи яхши даражада бўлди.

Ушбу мавсумда "Пахтакор" Чемпионлар Лигасида уй ўйинларига ишқибозлар ташрифи бўйича Ғарбий минтақада учинчи ўринда жойлашган. Гуруҳ босқичида бир учрашувга ўртача 24972 нафардан мухлислар келган. Бу эса Эрон грандлари "Истиқлол" ва "Персеполис"дан кейин бизнинг минтақада энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Бутун Осиёда эса Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида "Пахтакор" кучли бешликда турибди. Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" ва "Бейжинг Гоан" клубларида бу борада кўрсаткич яхшироқ.

Суперлигада эса Тошкентдаги 7 беллашувга жами 65774 ишқибоз ташриф буюрган. Бу бир баҳсга ўртача 9396 нафар мухлис келганини англатади. Биринчи даврадан кейин "Пахтакор" бу борада Суперлигада ҳам кучли бешликдан жой олган.

Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЛ. “МЮ” ва “Рома”да ғалаба, ЦСКА ва “Боруссия М” йирик ҳисобда мағлуб бўлди
06:57
Европа Чемпионлар лигаси, ярим финал. Бугун “Тоттенхэм” - “Аякс” ўйини бўлади
08:20
“Неймар эртаги” тугади. Футболчи Парижда қолишга қарор қилди
14:34
АГМК футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади
20:28