Модрич: Агар шу кетишда давом этсак Еврога чиқишимиз сўроқ остида қолади

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич ЕВРО-2020 саралаш босқичи доирасида Венгрияга қарши кечган ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз ўз савиямизга мос ўйин кўрсатмадик ва шу сабаб ютқаздик. Ўйин тенг бўлди, бироқ рақибда хоҳиш ва агрессия  кўпроқ бўлди, бу эса ўз самарасини берди.

Бу мағлубият бизни қийин вазиятга солиб қўйди, уйғониш вақти келди. Агар шу кетишда давом этсак, Еврога чиқишимиз сўроқ остида қолади. Ўтмишни унутиш керак. Биз ЖЧ-2018да улкан муваффақиятга эришдик, аммо буни унутишимиз ва ҳозирги вақтга эҳтибор қаратишимиз керак», – дейди Модрич.

Евро-2020 саралаши Лука Модрич
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тео Эрнандес: “Реал” – ўзига хос клуб, аммо...
18:05
"Тарихда шу кун" лойиҳаси. 1998 йилнинг худди шу куни "Арсенал" ажойиб ўйин кўрсатганди ва чемпион бўлганди
08:32
Юрген Клопп: Кўпчилик давлатларда биринчи гол инобатга олинмас эди
11:41
“Реал” ФИФАнинг қарорини қўллаб-қувватламоқда
20:16