Одил Аҳмедов жамоаси “Вест Хэм” ҳужумчисини сотиб олди

“Вест Хэм” клуби ҳужумчиси Марко Арнаутович фаолиятини Хитойда давом эттиради.

Австриялик футболчи ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ” билан шартнома имзолаган. Трансфер баҳоси аниқ эмас.

Аввалроқ 30 ёшли футболчи 25 млн евро эвазига Хитойга йўл олиши хабар қилинганди.

Арнаутович “Вест Хэм”да 2017 йилдан буён тўп суриб келади. У АПЛ ўтган мавсумида 28 ўйин ўтказиб, 10 гол ва тўртта голли пасга муаллиф бўлди.

Ўқилган: 2403
Трансферлар Хитой чемпионати Шанхай СИПГ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича