Арвеладзе "Локомотив" устидан қозонилган ғалаба борасида гапирди

"Пахтакор" бош мураббийи Лига Кубоги доирасида "Локомотив" билан ўйиндан кейин матбуот анжуманида қатнашди.

 

- Баҳс мухлисларга ёқадиган қизиқарли кечди деб ўйлайман. Рақиб сафида ёшлар ўйнаган бўлса-да, улар характерларини кўрсатишга интилишди. Биз эса ушбу мусобақада чорак финалга чиқишни мақсад қилгандик ва бунга эришдик. Ҳар қандай турнирда "Пахтакор" номидан майдонга тушамиз. Шу сабабли биз клуб имижини сақлаган ҳолда бор имкониятдан фойдаланишга уринамиз. Тан олиш керак, йигитларда сал иштиёқ етишмади. Чунки рақиб таркибини кўргандан кейин барибир бошқача кайфиятда ўйнашди. Мавсум бошидан бери 24 учрашувда майдонга тушдик, терма жамоа аъзолари умуман дам олишмади. Энди бир ҳафта мобайнида улар ҳордиқ чиқаришади. Кейин иккинчи даврага тайёргарликни бошлаймиз.

 

Таркибимизда ўзгаришлар бўлиши мумкин. Лекин ҳозир аниқ нимадир деб айта олмайман. Ҳамдамов ва Абдуллаев тез орада майдонга қайтади, Сидиқовда эса вазият жиддийроқ. Комилов ва Яхшибоевни ҳам кутиб қоламиз. Олдинда бизни мавсумнинг қизғин палласи кутиб турибди.

Пахтакор Ўзбекистон. Лига кубоги Шота Арвеладзе
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Миллий" стадионида ташкил қилинган ЎФА қошидаги болалар футбол тўгаракларига танлов давом этмоқда
12:28
КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Расман! Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди
21:18
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42