Бразилия – Америка Кубоги соҳиби!

Америка Кубоги мусобақасининг финалидан ўрин олган Бразилия ва Перу термалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. “Маракана” стадионида бўлиб ўтган баҳсда майдон эгаларининг қўли баланд келди.

Учрашувни ҳар икки жамоа вакиллари фаол тарзда бошлашди. 15-дақиқада Дани Алвесдан пас қабул қилиб олган Габриэл Жезус ҳимоячиларни чиройли тарзда ортда қолдирган ҳолда жарима майдонига узатмани амалга оширди, у ерда Эвертон яқин масофадан осонлик билан дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида перуликлар пенальти ишлаб олишди, уни Паоло Герреро аниқ бажариб мувозанатни тиклади. Бироқ бунга бразилияликлар тезда жавоб қайтаришди. Роберто Фирмино майдон марказида тўпни олиб қўйгач Артур тезликда олдинга ўтди ва марказга қулай узатмани амалга оширди, тўпни қабул қилиб олган Жезус дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимни мезбонлар қатор ҳужумлар билан бошлашди ва бир нечта қулай имкониятни кўкка совуришди. Тайм ўрталарига келиб меҳмонлар фаолликни оширишди ва рақиб жарима майдонида босимни юзага келтиришди. Бунинг устига 70-дақиқада Бразилия терма жамоаси бир киши кам бўлиб қолишди, Жезус иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди.

Шундан кейин ташаббус перуликларга ўтди ва бразилияликлар маълум муддат ҳимояланишга мажбур бўлишди. Бироқ ўйин якунланиши арафасида “пентакампионлар” пенальти ишлаб олишди. 11 метрлик жарима зарбасини Ришарлисон аниқ бажарди ва якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, Бразилия термаси ўз майдонида ўтган мусобақада чемпионга айланди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Америка Кубоги, финал

Бразилия – Перу 3:1 (2:1, 1:0)

Голлар: 1:0 – 15 Эвертон, 1:1 – 44, пенальти Герреро, 2:1 – 45+3 Габриэл Жезус, 3:1 – 90, пенальти Ришарлисон.

Бразилия – Алиссон, Маркиньос, Алекс Сандро, Дани Алвес, Тиаго Силва, Каземиро, Коутиньо (Эдер Милитао, 77), Артур, Фирмино (Ришарлисон, 75), Эвертон (Аллан, 90), Габриэл Жезус.

Перу – Гальесе, Самбрано, Адвинкула, Абрам, Трауко, Флорес, Йотун (Руидиас, 78), Куэва, Каррильо (Поло, 86), Тапия (Гонсалес, 82), Герреро.

Огоҳлантиришлар: Габриэл Жезус (30), Тапия (49), Тиаго Силва (53), Самбрано (68), Адвинкула (84), Ришарлисон (90).

Четлатиш: Габриэл Жезус (70).

Америка Кубоги Бразилия терма жамоаси Перу термаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
Соса Соlа Суперлига. Бугун Тошкентда 9-турнинг марказий ўйини бўлиб ўтади
10:45
“Сурхон” сафарда “Қизилқум”га имкон қолдирмади
21:54
"Ювентус" Пауло Дибала билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилиб кўради
16:55