Лига Кубоги. “Пахтакор” ўзида “Локомотив”ни мағлуб этди ва плей-оффга йўл олди

Ўзбекистон Лига Кубогининг 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Локомотив” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

18-дақиқада Сардор Собирхўжаев майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, 66-дақиқада Азизбек Амонов мувозанатни тиклади. 75-дақиқада Игорь Сергеев “шерлар”нинг ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа, “Пахтакор” очколарини 6тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олди. “Локо” эса гурҳда қолиб кетди.

Лига Кубоги, 3-тур

“Пахтакор” – “Локомотив” 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар
: 1:0 – 18 Собирхўжаев, 1:1 – 66 Амонов, 2:1 – 75 Сергеев.

“Пахтакор”: Элдорбек Суюнов, Хожиакбар Алижонов, Жалолиддин Машарипов, Ҳумоюнмирзо Иминов (Собит Синдаров, 72), Егор Кримец, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев (Игорь Сергеев, 65), Одилжон Ҳамробеков, Марат Бикмаев, Сардор Собирхўжаев, Фарруҳ Сайфиев, Марко Симич.
“Локомотив”: Хожиакбар Жўраев, Азизбек Амонов, Авазбек Ўлмасалиев (Мирзоҳид Қўчқоров, 83), Жавоҳир Алижонов, Дилшод Комилов, Шоҳруҳ Мўминқулов, Жалолиддин Жумабоев, Жамолиддин Баҳромов, Владислав Фомин (Акбар Қўчқоров, 77), Умар Адҳамзода, Бек Абдуллаев.
Огоҳлантириш: Жумабоев (51).

Локомотив Пахтакор Ўзбекистон. Лига кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироқ билан ўртоқлик ўйини ўтказади
11:08
КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Игорь Сергеев фаолиятидаги юбилей голини урди
14:54
ЎФАда Бельгиянинг "Double Pass" компанияси вакиллари тақдимот ўтказишди
07:39