Месси: Биз Бразилиядан устунроқ ва финалга кўпроқ лойиқ эдик. Футбол бизга нисбатан адолатсизлик қилди

"Барселона" клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси унинг терма жамоаси Америка Кубогида учинчи ўриндан кўпроғига лойиқ эканлигини таъкидлади.

"Биз ушбу мусобақани соврин билан, амма энг асосийси бошимизни юқори кўтарган ҳолда тарк этмоқдамиз. Бу сафар футбол бизга нисбатан адолатсизлик қилди.

Бизнинг ўйин даражамиз билан Бразилиядан устун ва финалда бўлишга  кўпроқ лойиқ эдик.

Бироқ биз олдинга оптимистик кўз билан қарашимиз керак, чунки олдимизда келажак бор – ушбу терманинг жиддий пойдевори бор.

Бизга озгина вақт керак, олға Аргентина", - деб ёзган Лионель ижтимоий тармоқда.

Месси Америка Кубогининг бронза медалларини тақдирлаш маросимида йўқ эди. У коррупция ва пуллар Аргентинани финалга чиқмаслигига сабаб бўлганини таъкидлади.

Америка Кубоги Аргентина термаси Лионель Месси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Парагвай – Қатар: Таркиблар!
23:12
Қатар иккита тўп фарқини йўққа чиқариб, Америка Кубогидаги илк очкосини қўлга киритди
01:58
Америка Кубоги-2020 мусобақасида ОФКдан иккита терма жамоа қатнашади
18:53
Бразилия – Боливия: Таркиблар!
04:39