Хамес Испания чемпионатига қайтмоқчи

"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг келажаги ноаниқ қолмоқда.

Колумбиялик футболчида "Наполи" клубидан таклиф бор, бироқ вазият ўзгарганича йўқ ва музокаралар тўхтатилган.

Ҳамма гап шундаки, Хамес "Атлетико" клубига ўтишни истамоқда ва клуб ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида As нашри маълумот бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, "Атлетико" клуби Антуан Гризманнинг трансферини ўтказиш учун "Барселона" билан музокараларни кутмоқда, шундан кейингина колумбиялик футболчи билан келишувни якунига етказади.

Хамес сўнгги икки йилни "Бавария" клубида ижара асосида тўп сурди, бироқ мюнхенликлар футболчини сотиб олишмади. "Реал" клуби Хамес учун бонуслари билан 42 млн евро олмоқчи.

Атлетико М Реал Мадрид Трансферлар Хамес Родригес
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Реал” собиқ футболчиси “Реал Сосьедад” захира жамоасига бош мураббий бўлди
13:12
"Бетис" 38 ёшли Хоакин билан шартномани узайтирмоқчи
07:21
Ла Лига кейинги мавсумдан бошлаб Puma тўпларида ўйнайди
10:06
Манба: "Реал"да Крооснинг ўйинидан норози бўлишмоқда, футболчининг келажагини Зидан ҳал этади
08:15