Marca: "Манчестер Юнайтед" Погбани сотишга тайёр ва ундан бироз вақт сўради

"Манчестер Юнайтед" клубининг франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба ёзда жамоасини ўзгартиради.

Marca нашрининг маълумотига кўра, ўйинчи "МЮ" раҳбарияти ва бош мураббий Оле-Гуннар Сульшерга жамоадан кетмоқчи эканлигини айтган. Погба ушбу қарорини муҳокама қилмоқчи эмас.

Шу туфайли "Юнайтед" Погбадан унинг ўрнига футболчи топиш учун бироз вақт беришни ва жамоага қўшилиб мавсум олди тайёргарликни олиб боришни ҳам сўраган. Унинг ўрнини эгаллаши учун асосий даъвогар сифатида "Лацио" клуби ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич бўлиб турибди. Италияликлар футболчи учун 120 млн евро талаб қилишмоқда. Англияликлар эса ушбу маблағни жуда ҳам кўп деб ҳисоблашади.

"Реал" клуби "Манчестер Юнайтед" билан Погбанинг трансфери бўйича икки маротаба алоқага чиқди ва музокараларнинг бошланишига умид қилмоқда. Мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан ўз ватандошини тезроқ жамоаси таркибида кўрмоқчи.

Ўқилган: 2881
Манчестер Юнайтед Поль Погба Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича