“Манчестер Юнайтед” мавсумолди йиғинига жалб қилинган таркибни эълон қилди

“Манчестер Юнайтед” клуби Австралияда бўлиб ўтадиган мавсум олди йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Эътиборлиси, кенгайтирилган таркибга жамоани тарк этиши кутилаётган Поль Погба ва Ромелу Лукакулар киритилган.

Фред ва Маттео Дармиан оилавий шароитлари туфайли турнени ўтказиб юборишади.

Бугун Оле-Гуннар Сульшер бошчилигидаги жамоа Австралияга йўл олади ва машғулотларни бошлайди. 13 июль кунига “Перт Глори” билан ўртоқлик ўйини белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, “МЮ” International Champions Cup мусобақаси доирасида Сингапур ва Хитойда “Интер”, “Тоттенхэм” билан ўйнайди.

Дарвозабонлар: Давид Де Хеа, Ли Грант, Жоэл Перейра, Серхио Ромеро.

Ҳимоячилар: Диого Далот, Аарон Ван-Биссака, Эрик Байи, Фил Жонс, Виктор Линдёлоф, Маркос Рохо, Крис Смоллинг, Аксель Туанзебе, Люк Шоу, Эшли Янг.

Ярим ҳимоячилар: Таит Чонг, Жеймс Гарнер, Анхель Гомес, Даниэль Жеймс, Жесси Лингард, Неманья Матич, Хуан Мата, Скотт Мактрминай, Андреас Перейра, Поль Погба.

Ҳужумчилар: Мейсон Гринвуд, Ромелу Лукаку, Антони Марсьяль, Маркус Рэшфорд.

Манчестер Юнайтед
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман! “Барселона” Гризманн трансферини эълон қилди
18:29
Роналду: Мадрид ва Испания менга жуда кўп нарса берди
12:40
Бугун Ўзбекистон ОТЖ Мисрга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
09:42
“Реал” Погба трансферига пул топиш учун учта футболчисини сотишга тайёр
12:19