Месси: Коррупция ва ҳакамлар финалга чиқишимизга йўл қўйишмади. Буларнинг барчаси Бразилия учун ташкил қилинган

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси нима сабабдан бронза медалларини топшириш маросимига чиқмаганини изоҳлади.

“Медаль олишга чиқмаганимнинг сабаби, биз коррупциянинг бир қисми бўлмаслигимиз керак. Биз бундан кўпроғига лойиқ эдик, аммо бизга финалга чиқиш имкониятини беришмади.

Коррупция ва ҳакамлар одамларга роҳат олиш имконини беришмади. Футбол ўлдирилди. Коррупция ва ҳакамлар финалга чиқшимизга йўл қўйишмади. Тўғрисини айтиш даркор.

Америка Кубогини Бразилия ютади? Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Афсуски, ўйлашимча, буларнинг ҳаммаси Бразилия учун ташкиллаштирилган.

Умид қиламанки, ҳакамлар ва VAR ўйинга таъсир ўтказишмайди ҳамда Перу рақобат ҳосил қила олади. Чунки жамоа бунга қодир. Аммо билишимча, бундай бўлиши жуда қийин”, – дейди Месси.

Америка Кубоги Аргентина термаси Лионель Месси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Барселона" бир қатор футболчиларини сотади! Клубга Гризманн ва де Лигт учун 190 млн евро керак
07:58
Украина – ЖЧ-2019 (U-20) ғолиби!
00:10
Ўзбекистон Кубоги. АГМК сафарда “Оқ-тепа”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
18:55
Сульшер: “МЮ” учун ягона ижобий ҳолат – мавсум якунлангани
15:44